03 August 2010
12:45 -
Афсуски, ўзбек-қирғиз отарчилари айтишувининг мухлислари кўп
2005 йилдаги Андижон қатлиомини Вашингтон концерт залларида байрам қилган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўшдаги ўзбек қирғинидан сўнг “Қирғизларга” номли қўшиғини айтиб чиққанди. Миллатчи қирғизлар томонидан ўта оғриқли кутиб олинган қўшиқдан сўнг хонанда Қирғизистонда таъқиқланди. Ҳатто қўшиқ юзасидан мамлакат Ташқи ишлари вазирлиги махсус норозилик нота йўллаб, Ўзбекистон томонини узр тилашга чақирди.
Бундан кўнгли тўлмаган қирғиз тарафи мамлакатлда хизмат кўрсатган артист, таниқли бастакор Гулшойир Садибақосовага жавоб тариқасида бир ашула айттиришибди. Бу ўлан қирғиз халқини улуғлайди, ўзбек қирғинини амалга оширган махлуқларга маънавий рағбат беради.
Афсуски, вақти-вақти билан режим мусиқаларига муқом қилиб турадиган бу каби отарчиларнинг айтишувларидан завқ оладиган, уларнинг тутуриқсиз ҳиргойиларини жон қулоғи билан эшитадиганлар кўпчиликни ташкил этади. Бироқ “Бирлик” таъкилаганидек, Қирғизистон жанубидаги ўзбекларни ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон ҳукуматини ҳаракатга келтиришдан бошқа йўли йўқ...
Ана ўшанда қанча отарчи қўшиқ айтса, зарари йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения