02 August 2010
22:24 - Тожикистонда «Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази» қайтадан рўйхатга олинди
Яқинда Тожикистонинг шимолий Сўғд вилоят Адлия бўлимии «Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази» номли жамоатчилик ташкилотини қайддан ўтказди. Ҳамдўстлик мамлакатларида қатор йиллардан буён бўлган бундай марказлар ҳаётда ўзининг ижобий натижасини бераётгани кўпчиликка маълум.

Янги ташкилот ўзбек олими, педагогика фанлари номзоди, доцент Илхом Юсуповнинг саъй-ҳаракати туфайли таъсис этилди. Ташкилот уставида «фаолиятнинг асосий мақсадлари: ҳуқуқий ҳимоя ва миллий озодлик, маданият, маърифат, ижтимоий-иқтисодий, меҳнат, миллатлар ўртасида муносабатлар муштараклиги, Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ҳамда бошқа давлатлар ўртасидаги дўстлик алоқалари ва тинчликни мустаҳкамлашни амалга ошириш учун ўзбек аҳолисини бирлаштиришга каратилган» деб ёзиб қўйилган.

Бу ташкилот ҳақида кейинги хабарларимизда атрофлича маълумот берамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону