01 August 2010
00:12 - Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон чегарасида 43 тонна портлатувчи модда қўлга туширишган эмиш
Табиий, бу ҳақда Ўзбекистонда ҳеч қандай хабар тарқатилмади. Русларнинг “Новости” агентлиги эса, Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот органларининг номи айтилмаган вакилига асосланиб, шундай воқеа бўлганини иддао этмоқда.

Эмишки, 23 июль куни Фарғона вилоятидаги Қирғизистонга ўтиш чегара пунктида Қирғизистонга тегишли 3 автомашинада 43 тонна портлатгич модда борлиги аниқланибди ва улар Тожикистондан олиб келинаётгани маълум бўлибди. Бу автомошиналарни қуролланган олти нафар қирғиз милиционери қўриқлаб келаётган эмиш, юкка оид ҳеч қандай ҳужжат йўқмиш.

Қаранг, 6 қуролланган киши ва учта портлатгич модда билан тўлатилган автомобилни ҳужжатларсиз Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидан қандай ўтказишибди, уларни ҳеч ким кўрмаптими? Водийда мухолифатчиларнинг ҳар бир қадамини искович итдек кузатиб борадиган ўзбек миршаблари бу автомобиллар карвонини ҳеч қаерда кўришмабдими, тўхтатишмабдими?

Бундан ҳам қизиғи, русларнинг хабарида айтилишича, ўзбек чегарачилари керакли ҳужжатларни олиб келиш шарти билан қирғизларни қўйиб юборишибди. Аммо, улар шу бўйича қайта кўринишмабди.

Бу хабардан шундай хулоса чиқариш мумкин: Ёки y ёлғон ёки Ўзбекистонда мухолифатга қарши курашишдан бошқа нарсани биладиган тузулмаларнинг ўзи йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону