30 July 2010
22:28 - Қирғизистон: Роза Отунбаева Ўшда, Июндаги қонли воқеаларни ўрганиш бўйича Миллий комиссия иш бошлади, имомлар ишдан олинди
Мамлакат ахборот воситаларининг хабаридан маълум бўладики, Қирғизистгон президенти деб эълон қилинган Роза Отунбаева бугун Ўш вилоятига келди ва турли учрашувлар ўтказмоқда. Хусусан, у жамоатчилик вакиллари, ёшлар ташкилотларининг вакиллари, июнь воқеалари давомида ғойиб бўлган одамларнинг яқинлари, Ўшда фаолият олиб боаётган Ислом Конференцияси Ташкилотининг вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказди, Ўш шаҳри ва вилоятида бир қатор маҳалла ва қишлоқларни бориб кўрди.

Роза Отунбаева ҳамма ерда тинчлик-хотиржамликни тиклаш, жабр ва моддий зарар кўрганларга ёрдам бериш ҳақида умумий шаклдаги гаплар гапирди, ЕХҲТга оид полиция маслаҳатчиларининг мамлакат жанубига келиши фойдали бўлишини оқлашга ҳаракат қилди. Ёшларнинг вакиллари бунга қарши эканликларини ва президентнинг сўзларидан қониқмаганларини билдиришди. Аёллар қотилларга қарши ўлим жазоси қўллашни талаб қилишди.

Роза Отунбаеванинг бир неча кун аввалги декрети билан яратилган Июнь ойида Ўш ва Жалолобод шаҳарларида ҳамда шу вилоятларда бўлиб ўтган фожеали воқеаларни ўрганиш бўйича Миллий Комиссияси бугун иш бошлади. Комииссия Ўш вилоят ҳокимлигини биринчи қаватида жойлашгани билдирилди. Дунё жамоатчили халқаро комиссия тузишни талаб қилар экан, текшириш ҳамма нодемократик мамлакатларда бўладигани каби Қирғизистонда ҳам, шу воқеаларнинг бош айбдори, яъни Вақтли ҳукуматнинг ўзи тарафидан тузилган қўғирчоқ комиссияга топширилди. Табиий, бу Комиссия қирғиз экстремитлари тарафидан ўзбеклар қирғин қилинганини кўрмасликка ҳаракат қилади. Ҳозир бу масалада маҳаллий ўзбеклар ташаббус кўрсатишлари, ҳақиқатни юзага чиқариш учун керакли қадамларни қилишлари керак.

Қирғизистон Мусулмонлар идораси бир неча масжиднинг имомлари ишдан олганини билдирди. Шу масжидлардан ўша фожеа кунлари кечаси азон ўқилиб, одамлар тартибсизликка чақирилган эмиш. Аслида, тахмин қилиш мумкинки, қирғиз экстремистлари тоғлардан бостириб келаётгани ҳақида хабар олингач, масжидларнинг минораларидан одамларни огоҳ бўлишга чақириб уйғотишган.

Қирғизистонда парламент сайловлари ўтгунча, бу мамлакатдаги Россия десант қўшинлари ҳеч қаерга кетмаслиги ҳам қирғиз ахборот воситаларида эълон қилинди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону