30 July 2010
03:16 -
Юртимизга Болтиқбўйининг ўртамиёна амалдори келди, ҳавоси қачон келади?
Рига шаҳри мэри, мамлакат Думаси етакчиларидан бири Нил Ушаков бошчилигидаги латиш делегацияси юртимизда меҳмон бўлиб турибди. 11 та йирик ширкатларнинг вакиллари билан Ўзбекистонни зиёрат қилишга келган меҳмоннинг ташрифи хусусида маҳаллий матбуот қатор мақолалар берган. Хусусан, мэрнинг Тошкент шаҳар ҳокими, Самарқанд шаҳар мэрияси маъмурияти билан учрашувлари кенг ёритилган. Хабарларда меҳмонларнинг юртимиз диққатга сазовор обидаларини зиёрат қилаётгани айтилади.
ЕИга раисликни қўлга киритган Латвия Республикасининг Ташқи шлар вазири Айвис Ронис бошчилигидаги делегация ҳам бир муддат аввал келиб кетганди. Болтиқбўйи амалдорлари мамлакатимизга келгани яхши, улар ўзлари билан поссовет мамлакатлар орасидаги энг демократик сиёсий об-ҳавони ҳам олиб келса яхши бўларди.