29 July 2010
04:06 - Ислом Карим ростданам ёшларни тадбиркорга айлантирмоқчими ёки навбатдаги ташландиқ қоғоз имзоладими?
Бугун матбуотда эълон қилинган президент фармонига кўра, мамлакат олий ва ўрта махсус билим юртларини тамомлаган талабалар учун микрофирмалар, корхоналарда ишлашга шароит яратиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар зиммасига муайян мажбуриятлар юклатилган. Масалан, корхона мулкчилик шаклидан қатъий назар фармонни бажариш учун ўз ходимларининг камида 20 фоизини талаба ёшлардан иборатлигини таъминлаш шарт.

Шу мақсадда бир ой давомида ҳукумат фармондан келиб чиқиб, мавжуд қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш учун таклифлар белгилайди. Яъни, хўжалик юритувчи субеъктларнинг кадр танлашдаги мустақиллиги қонунан йўққа чиқарилиб, ўз заҳирасини тажрибасиз ёшлар билан тўлдиришга мажбур қилинади.

Мақсади гўёки ёшларни замонавий тадбиркорларга айлантириш бўлган Ўзбекистон президентининг советча услубдан бошқа нарсани билмаслиги одамда фақат кулдиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону