28 July 2010
03:24 - Зўровон миршаблар устидан олиб борилган хизмат текшируви кутилганидек якунланди
13 июль кунги хабарларимизда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида яшовчи “Эзгулик” фаоли, шоир Азамат Махсумовнинг қотилликда айбланган қизи Шоҳиста тергов даврида номусига тажовуз қилиш билан қўрқитилиб, ундан иқрорлик олингани, суд ҳозирда апеллация босқичида кўрилаётганини маълум қилгандик. Апеллация судлов ҳайъати маҳкумани зўрлашга уринган Қашқадарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Анвар Зиёдов ва бошқа миршаблар ҳаракати юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётгани ҳақида ёзгандик.

Бугун олинган хабарга кўра, навбатдаги суд мажлисида вилоят ИИБ махсус инспекцияси томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижалари миршабларнинг мутлақо ҳалоллиги, адолатли терговлар олиб борганини кўрсатибди. Аксинча, покдомон миршабларни ёмонотлиқ қилишга уринган қотил қизга туҳмат айби (!) ҳам юкланиши мумкин экан.

Апеллация суди 30 июль куни ўз ажримини эълон қилади. Миршаблар зўровонлигининнг қурбони бўлган қизнинг ҳукми ўзгаришсиз қоладиган кўринади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону