28 July 2010
00:35 - Ўзбекистон бўйлаб советчасига масхарабозлик руҳидаги ярим йиллик ҳисобот мажлислари ўтказилмоқда
Маълумки, Совет даврида СССРга кирувчи республикаларда йиллик “партия-хўжалик активининг йиғилишлари” номли масхарабозлик ўйинлари ўтказиб туриларди. Бир тийинлик аҳамияти бўлмаган бу мажлисларнинг асл мақсади - планли ҳўжаликка асосланган социалистик тузумнинг ютуқларини пропаганда қилиш бўлган. Лекин пропаганда масхарабозликка айланганини, одамлар бундай пропагандага эътибор ҳам бермай қўйганларини пропагандачилар тушунишмасди.

СССР йиқилгандан кейин бундай бу масхарабозлик ҳам ҳамма ерда тугади. Ўзбекисондан ташқарида тугади. Ўзбекистон нафақат “партия” сўзи олиб ташланди ва “актив” сўзи “фаоллар” билан алмаштиришди, балки, бундай “фаоллар мажлисини” йилига икки марта ўтказиш бошланди. Дарвоқе, мақсад ҳам бироз ўзгартирилди. Эндиги мақсад – президент Ислом Каримнинг ҳамма ерда, ҳамма нарсага раҳнамо эканлигини пропаганда қилишдир.

Шу кунларда йилнинг биринчи ярим йилллик натижаларига бағишланган вилоят фаолларининг йиғилишлари ўтказилмоқда. Кеча Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳри фаоларининг, бугун эса Хоразм, Жиззах, Сурхандарё вилоятлари фаолларининг “жорий йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда президентимиз Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 29 январдаги мажлисида белгилаб берилган мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устивор вазифаларини амалга оширишга бағишланган йиғилишлари бўлиб ўтди” дейилади расмий хабарларда.

Ҳамма йиғилишларда саноат ва қишлоқ хўжалик молларини ишлаб чиқариш ортгани, минглаб янги иш ерлари очилгани, келажакда бундан ҳам юқори марралар эгалланиши ҳақида баландпарвоз гаплар гапирилибди.

Айнан шундай гаплар айтиладиган Совет замонининг йиғилишларидан кейин, СССР йиқилганди. Ўзбекистондаги мавжуд режим ҳам йиқилиш остонасига келмадими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону