25 July 2010
16:21 -
“Заҳирадаги қотил” ёхуд ўзбек кучишлатар тизимининг яна бир жирканч қилмиши
20 июлдаги хабарларимизда, Урганчдаги 58043-сонли ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қилаётган фарғоналик Ҳусниддин Тоҳиров қотиллик ва босқинчиликда айбланётгани, тергов ва суриштирувларнинг ниҳоясига етиб, иш судга чиқиш арафасида эканини маълум қилгандик. Шу йилнинг 17 апрелида ижара хонадонлардан бирида ўлдирилиб, кўрпага ўраб ёқиб юборилган шахснинг ўлимида айбланган Ҳусниддин Тоҳировнинг иши тугаш арафасида ҳақиқий қотиллар қўлга олинган.
Ҳозирда заҳирадаги қотилга айланган Ҳусниддин Тоҳировга кўра, таътилга чиқиб, Фарғонага, уйига кетаётганида Урганч вокзалидан тутиб келтирилган ҳарбий хизматчи электро шокка тутилган, унинг камфуляжлари мажбурий кийдирилиб, марҳумнинг қони текизилган. Ўта шафқатсиз усуллар билан қийноқларга солинган ҳарбий ҳақиқий қотиллар топилганига қарамай узоқ муддатли қамоққа кетиши мумкин. Чунки айблов бекор қилинса, қонунга мувофиқ терговчилар жазоланиши керак. Терговчининг жазоланганидан ҳарбийнинг баҳридан ўтилиши эҳтимолга яқин, бу - ўзбек кучишлатар тизимидаги жирканч қилмишларнинг навбатдаги ифодасидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения