22 July 2010
11:38 -
Қирғизистонда янги мудофаа вазири тайинланди, Қурмонбек Боқиевнинг укаси ушланди
Давлат тўнтаришидан кейин қамоқдан озод қилиниб, Мудофаа вазири этиб тайинланган Исмол Исоқов келаётган парламент сайловларида иштирок этиш учун ўз вазифасидан истеъфога чиққач, унинг ўрнига генерал-майор Абибилла Кудайбердиев тайинланди. Аввал Бош штаб бўшлиғи, вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган Кудайбердиевни вазирликнинг марказий аппаратига ҳозирги вақтли президент Роза Отунбоева тақдим этди, дейилади расмий хабарда.
Қирғизистоннинг расмий “Кабар” агентлиги тарқатган бошқа хабарга кўра, кеча мамлакатда яна бир воқеа юз берди. Қирғизистон президенти Қурмонбек Боқиевнинг укаси Аҳмад Боқиев мамлакатнинг жанубида қўлга олинган. Бир неча кун аввал Қурмонбек Боқиевнинг жияни Санжар Боқиев ушланган эди.
Ҳозирги Вақтли ҳукумат раҳбарлари, биринчи навбатда, Отунбаеванинг ўзи, Боқиев ва унинг қариндошларини мамлакат жанубида айнан Вақтли ҳукуматнинг айби билан тўкилган ўзбекларнинг қони учун жавобгар қилиб кўрсатишга уринсалар керак.