18 July 2010
20:27 - Швециялик карикатурачининг уйини ёқмоқчи бўлган икки мусулмон йигит қамалди
Пайғамбаримзни мазах қилувчи каррикатуралар чизган швециялик Ларс Вилкснинг уйга ўт қўйишга харакат қилган 19 ва 21 ёшлик икки мусулмон йигит икки ва уч йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу икки йигит Ларс Вилкснинг уйини шу йил май ойида ёқиб юборишга харакат қилган эдилар. Улар уйни ёқиб юборолмаганлар, аммо полициянинг ишини осонлаштириб, жиноят тезроқ очилишига ёрдам берадиган ишлар ҳам қилишган. Масалан, йигитларнинг бири ўт қўяман деб ўзининг қўлини қаттиқ куйдириб олган ва шифохонага мурожаат этган. Иккинчиси эса жиноят жойди катмонини тушириб қолдирган, катмонда унинг берча ҳужжатлари ҳам бор бўлган.

Полиция уларни эртаси куниёқ топиб, “одам ўлдиришга ҳаракат” айби билан жиноий жавобгарликга тортган эди. Иш 15 июлда судда кўрилиб чиқди. Икки йигитга икки ва уч йиллик қамоқ жазоси берилди. Суд давомида судланувчилар Вилксни исломни энг катта душмани деб эълон қилишди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону