16 July 2010
01:25 -
Ислом Карим Германия Ташқи ишлари вазирини қабул қилди
Бугун тарқатилган тўмтоққина расмий хабарда таъкидланишича, Президент Ислом Карим Оқсройда Германия вице-канцлери, Ташқи ишлар вазири Гидо Вестервеллени қабул қилибди. Музокаралар чоғида хавфсизлик, ўзаро ҳамкорлик ва Қирғизистондаги вазият масаласи муҳокамалар мавзуига айланган. Расмий хабарда одатдагидек учрашув тафсилотларига ўрин берилмаган. Англашилишича, немис дипломати Ислом Каримнинг Қирғизистондаги ўзбекларни қирғиз экстремистларига қурбон қилиш эвазига бўлса ҳам, қўшни мамлакатда тинчликни сақлаб қолиши борасидаги позициясини олқишлабди. Унинг ўзбеклар билан иши бўлмаганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.