15 July 2010
01:20 -
Францияда Бастилиянинг олиниш куни байрам қилинар экан, Абдураҳим Пўлатнинг бир фикри хато бўлганини тан олиш лозим
Бугун французларнинг энг катта байрами, подшоҳлик йиқитилиб, замонавий давлатчилик асослари яратилишга бошланган кун. Бундан ҳам тўғриси, Европада демократиянинг ривожланиши йўлидаги муҳим воқеалар бўлган кун. Бу куннинг расмий номи – Бастилиянинг олиниш куни.
Маълумки, 1370-1381 йиллари қурилган Бастилия қўрғони аввал оддий қамоқхона эди. Аммо у кейинчалик режим мухолифатчилари чиритиладиган жойга айлантирилгани сабабли, монархиянинг рамзига ҳам айланган.
1789 йил 14 июлда инқилобга чиққан французлар бу қўрғонни ишғол қилдилар ва монархиянинг тарихига нуқта қўйдлар. Бугун французлар 1790 йилда, яъни инқилобдан бир йилча кейин бузиб ташланган Бастилия қамоқхонаси ўрнидаги Бастилия майдонида рақсга тушиб ва ашуллар айтиб, замонавий Франция давлатининг асосий байрамини қутлайдилар.
Шу муносабат билан “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг 1991 йил август ойида ГКЧПнинг мағлубиятга учраган кунларга оид хотираларини эслаш муҳим. Абдураҳим Пўлатнинг хотиралари унинг “1991 йил 19 август: демократларнинг ғалабаси” номли мақоласида баён қилинган. Мақола билан сайтимизда, қуйидаги адресда танишиш мумкин: www.harakat.net/harakat.php?id_harakat=55&id_topic=295&id_stat=547
Абдураҳим Пўлат ўша кунлари Москвага қочиб келиб, шаҳар кўчаларини айланганини ёзар экан, қуйидаги фикрни билдиради:
“Шаҳар маркази худди байрам кунларидек говжум эди. Калинин проспектининг бошланиш жойида Калининнинг ҳайкалини демонтаж килишаётгани, Лубянка майдонида эса, КГБ биноси олдидаги Дзержинскийнинг ҳайкалини бўйнидан трос тортиб кран билан ўз жойидан олиб ташлашаётганининг гувоҳи бўлдик.
Ҳаёлимга Буюк Франция инқилоби давомида монархиянинг рамзи бўлмиш Бастилия қўрғони қўзғолончилар томонидан кўлга олингач, бузиб ташлангани келди. Тарихдан маълумки, монархиянинг охирги йиллари Бастилияда биргина маҳбус сакланган экан. Шундай бўлса ҳам, уни монархиянинг рамзи сифатида бузишган. Қонли совет тузумининг рамзи бўлмиш КГБнинг биноси билан эса, ҳеч кимнинг иши йўқ эди. Ҳа, дедим, ичимда, хозир 20 аср, 18-чи эмас, рамзларни бузишдек вандализм бўлмаётгани тўғри нарса.”
Тан олиш керакки, Абдураҳим Пўлатнинг “ҳозир 20 аср, 18-чи эмас, рамзларни бузишдек вандализм бўлмаётгани тўғри нарса” деган фикри унчали тўғри бўлмаган. Рамзларни бузган французлар ҳақли.
Агар руслар ҳам 1991 йил 21 август куни қонли Совет диктатурасининг рамзи бўлмиш Лубянкадаги КГБ бинасини бузиб ташласалар эди, ҳозирги диктатор, КГБчи Владимир Путин бунчалик осонлик билан Россия демократиясини йўқ қилолмаган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения