14 July 2010
22:40 -
Ёшлар орасида миршабликка қизиқиш катта, яшасин бош миршаб Ислом Карим!
Бундан 3 кун аввал Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида бўлажак зобитлар учун кириш имтиҳонлари ўтказилди. Бир ўринга тўртта талабгор тўғри келган қабул жараёнлари мамлакат ёшлари орасида, айниқса, юқори мансабли миршаблар фарзандлари орасида миршабликка қизиқиш катталигини кўрсатди. Ҳар ҳолда кўнгли тусаган ишни қилишга қодир миршаббошиларнинг фарзандлари оталарига ҳавас қилишган бўлса ажабмас. Тўрт мингдан ортиқ ёшлардан имтиҳонлар олган академия маъмурияти уларнинг мингтасини миршаб зобитлари қилиб етиштиради. Чорак миллондан ошадиган миршаблар армияси тўрт йилдан сўнг янги зобитлар билан бойийди.
Академия, имтиҳон жараёнлари билан боғлиқ миш-мишларга кўра, бу олий ўқув юртига кириш чўталлари миқдорининг кўтарилиб кетиши ҳам миршаббошиликка қизиқишнинг ортаётганини кўрсатади. Масалан, бу йилги имтиҳонлардан аввал чўтал миқдори 10 000 АҚШ долларигача етган, дейди кузатувчилардан бири.
Ёшлар орасида миршабликка қизиқиш катталиги Ислом Каримнинг Ўзбекистонда эришган энг катта ютуғидир. У 1989 йили Ўзбекистон Компартиясининг раҳбари, яъни мамлакатнинг феълан хўжайини этиб тайинлангач, ўша пайтдаги парламент – Олий Совет ҳайъати номидан чиқартирган биринчи фармони нафақат миршабларни ижтимоий ҳимоя қилиш баҳонасида уларнинг чўнтагини қаппайтирарди, балки, уларнинг жамиятни назорат остида тутиш ролини кескин кўтарарди. Ёшлар бу қарорни билишмаса ҳам, унинг ҳаётдаги натижаларини кўриб туришгани учун миршабликка отилишмоқда.
Дарвоқе, Ислом Карим ўзини Ўзбекистонга феълан хўжайин қилиб тайинлаган Лубянканинг кўрсатмасисиз бундай фармон чиқара олмаслиги - Совет тузимининг моҳиятини билган одамлар учун ўз-ўзидан маълумдир.