12 July 2010
23:45 -
ЕХҲТ Парламентлараро Ассамблеяси ЕХҲТ саммити ўтказишни тавcия этди
Норвегия пойтахти Ослода ЕХҲТ Парламентлараро Ассамблеясининг навбатдаги, 19-чи йиллик сессияси ўз ишини тамомлади. ЕХҲТ ва унинг Парламентлараро Ассамблеяси феълан ўлиб бўлган, айнан шу сабабли, уларнинг қарорлари ҳеч кимда катта қизиқиш уйғотмаяпти.
Маълумки, ҳозир ЕХҲТда раислик қилаётган Қозоғисттон ва унинг президенти Нурсултон Назарбой ўлиб-қутилиб, Остонада ЕХҲТ саммитини ўтказиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Кўринишидан, уларнинг талаби билан, Парламентлараро Ассамблея ЕХҲТнинг саммитини ўтказиш кераклиги хусусида тавсия мақомидаги ва умумий шаклдаги қарор қабул қилди. Қарорда саммитини қачон ва қаерда ўтказиш ҳам белгиланмаган.
Финландия ва Норвегия ҳайъатларининг ташаббуси билан Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилишга бағишланган алоҳида мажлис ҳам ўтказилган. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озорбайжон, Голландия ва Германия ҳайъатлари қатнашган бу йиғилишда Ўзбекистоннинг йўқлиги қизиқ.