11 July 2010
12:08 - “Бирлик” раисининг ўринбосари Дайнов Ташанов юрак хуружига дучор бўлди
“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Қашқадарё вилоят ташкилоти раиси Дайнов Ташанов юрак хуружи касалига дучор бўлди. У ҳозир Қашқадарё вилояти Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказида даволанмоқда, аҳволи ўнгланиб бормоқда. Ҳаёти учун хавф йўқ.

Партия раиси Абдураҳим Пўлат сафдошининг яқинлари билан алоқада бўлиб, унинг аҳволидан хабардор бўлиб турибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону