11 July 2010
01:11 -
Ялтада МДҲнинг тўла бўлмаган дам олиш саммити бўлмоқда
Украина президенти ўз туғилган кунининг 60 йиллигига мўлжаллаб, МДҲ лидерларини Ялтадаги ўз қароргиҳига норасмий саммитга таклиф қилган эди.
Бугун Россия, Белорусия, Озорбайжон, Арманистон ва Қозоғистон президентлари Қримнинг Қора денгиз бўйидаги Ялта шаҳрига келишди. Рус императорларининг шу ердаги машҳур Левадия саройида, олти президент иштирокида, тўла бўлмаган норасмий саммит ўтказилди ҳам. МДҲ лидерлари Украинада 2012 йилда ўтказиладиган Европа футбол чемпионати ва 2014 йилда Сочида ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинларини тайёрлашда Украина ва Россияга ёрдам бериш, МДҲда эркин савдо зонаси яратиш ҳақидаги шартнома лойиҳаси устида ишни давом эттириш каби масалаларда келишишибди.
Табиий, бу каби масалар бўйича келишиш учун махсус саммит ўтказишнинг кераги йўқ эди. Саммит баҳона дам олиш ғанимат деганларидек, МДҲ лидерлари Қора денгизда чўмилиб кетишмоқчи, шекилли.
Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон раҳбарлари нима сабабдан Ялтага келишмагани ҳақида ҳеч қандай маълумот тарқатилмади.