08 July 2010
04:08 - Мамлакатимизда уч мамлакатнинг янги элчилари фаолият бошлади, Ислом Карим эса ҳасаддан куймоқда
Кеча Оқсаройда Президент Ислом Каримга Индонезия, Миср ҳамда Франция Республикаларининг янги элчилари ишонч ёрлиқларини топширди. Телевидение орқали намойиш этилган лавҳаларда ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган Ислом Карим бирмунча тунд қиёфада намоён бўлди.

Эҳтимол, Ислом Каримнинг кайфиятининг йўқлиги қўшни Қозоғистондаги етакчи давлат раҳбарлари иштирой этаётган юбилей тантаналаридир, деб тахмин қилади мухбиримиз. Икки йил аввал 70 йиллик таваллуд кунини биров билиб, бироқ билмай қолган режимбоши, Қозоғистон лидерининг юбилейи муносабати биалан ўтказилаётган тантаналар туфайли ҳасаддан куяётган бўлса ажабмас.

Балки, уни куйдираётган нарса, Қирғизистондаги ўзбекларга ёрдам қўлини чўзмагани туфайли, мухолифат томонидан миллат хоини деб эълон қилинганидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону