07 July 2010
03:20 - Нурсултон Назарбой 70 ёшга тўлди
Бугун Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбойнинг 70 йиллик юбилейи. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, қозоқбошининг таваллуди муносабати билан Остонада бир қатор байрам тадбирлари ўтмоқда.

12 йил аввал айнан шу куни мамлакат пойтахти Олмотадан Остонага ўтказилганди ва бу кун Қозоғистонда расмий “пойтахт куни” сифатида нишонланади. Айнан шу кунни мўлжаллаб, кеча Остонада Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕИҲ) ўтказилди.

Қарабсизки, пойтахт кунинининг 12 йиллгини нишонлаш ёки ЕИҲ саммитида қатнашиш учун Остонага келган Туркия президенти Абдуллоҳ Гул ва Россия президенти Дмитрий Медведев каби мартабали меҳмонлар Нурсултон Назарбойнинг юбилейига келгандек бўлишди. Қозоқбоши бу каби политтехнологияларда ҳам усталигини кўрсатди.

Алоҳида айтиш керакки, қозоқбошининг жаҳон миқёсидаги обрўси соясида кўринмай қолган ва шу сабабдан қозоқ ҳамкасбига душманлик ҳасади билан қарайдиган Ислом Карим бугунги меҳмонлар орасида йўқ.

Остонада бўлган давлат раҳбарлари шахсан, бошқа лидерлар эса расмий табрикномлалар билан 1940 йилнинг 6 июлда Чемолган қишлоғида чўпон хонадонида туғилган Нурсултонга пайдар-пай қутловлар ёғдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, у Қозоғистон комфирқасига 1989 йилда, ҳамкасби Ислом Карим билан бир пайтда келганди. Ўзининг 20 йиллик авторитар бошқаруви даврида ўз мамлакатини бир қадар юксакликка олиб чиқди, уни дунё мамлакатлари орасида обрўли давлатлардан бирига айлантирди, асрлардан бери Марказий Осиёда пешқадамлик қилиб келган, ҳозир Ислом Карим раҳнамолигида мардикорлар халқига айланган ўзбекларни орқага суриб қўйишга эришди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону