07 July 2010
01:10 - Ҳарбийларни ижарахоналардан ҳайдаш аллақачон бошланган, лекин бу ҳақдаги хабар энди чиқди
Мамлакатимизнинг турли шаҳарларидаги ҳарбий қисмларда ишлаб, ижара квратираларда истиқомат қилаётган шахсларга ижара пули бериш шу йилнинг февраль-март ойларида тўхтатилган ва бу ўзига хос норозилик тўлқинини кетириб чиқарганди. Ҳарбий прокуратура томонидан мудофаа тизимидаги бир қатор муассасалар, ҳарбий қисм в отрядлар текширилгач, хизматчиларга ижара пули бериш ҳам ўзига хос коррупцияга айлангани маълум бўлган ва шундан кейин ижара пуллари қисқартирилганди.

Бироқ бугунги ўрис ахборот агентликларига интервью берган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маъмурлари бу ҳолатни 1978 хонадондан иборат ҳарбий шаҳарча қуриш ва хизматчиларни Тошкент шаҳри ва вилоятида қуриладиган мазкур гўшаларга ўтказиш билан изоҳлабди. Бундан ташқари ҳукумат талаби билан ҳарбийлардан улар истиқомат қилувчи вақтинчалик бошпаналарнинг коммунал тўловларини ундириш вазирлик зиммасига юклатилибди.

Бутун дунёда мудофаа маъмурлари сўнгги ҳарбий тараққиёт ва тактика каби муҳтим масалаларни муҳокама қилишмоқда. Бизникилар эса кулги қистатадиган нарсалар билан овора.

Яқинда “Бирлик” Партияси Қирғизистондаги ўзбекларни қирғиз фашистларидан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон армиясини у ерга жўнатишни таклиф қилганди. Ислом Карим буни истамаганининг сабаби ўзбекларга нисбатан ҳиёнат бўлди. Аммо, масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Ўзбекистон армиясига раҳбарлик қилаётганлар биронта ҳарбий амалиёт бажаришни қўйиб туринг, бечора ҳарбийларимизнинг уй-жой муаммоларини ҳам ҳал этолмайдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону