06 July 2010
07:35 - Қирғизистон Вақтли ҳукумати референдум ўтказолади, аммо ўлганларнинг сонини аниқлолмайди
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат жанубидаги этник конфликтларда 309 кишининг ўлгани тасдиқланганини маълум қилди. Тиббий муассасаларга ёрдам учун мурожаат қилганлар сони 2 минг 319 экан. Ўша кунларда ярадор бўлганлардан 141 киши ҳали ҳам касалхоналарда ётибди. Булар ичига Ўзбекистон касалхоналаридан олиб келганлар кирадими-йўқми, айтилмайди. Ваҳоланки, сўнгги кунларда Ўзбекистондан 117 ярадор олиб келингани хабар қилинганди.

Ўлганлар сони 2 мингдан ортиқ эканлиги энг юксак савиядаги расмийлар томонидан айтилмоқда. Қонли жанжаллардан икки ҳафта ҳам ўтмасдан, шароит яхши бўлди дея референдум ўтказолган Вақтли ҳукумат, шароит ростдан ҳам яхши бўлса, 1-2 кун ичида ўлганларнинг аниқ сонини белгилаши мумкин эди-ку. Аммо, аниқлай олмаяпти, чунки, Ўш ва Жалолободда, қўполроқ қилиб айтилса, ит эгасини танимайди. Референдум эса, қоғоздагина ўтказилган.

Демак, Вақтли ҳукумат мамлакат жанубидаги вазиятни ҳали ҳам назорат остига ололмаган. Бундай вазиятда, қонли воқелар қайтарилишини кутиш табиийдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону