06 July 2010
06:19 - Жума намозини ўқиётган ўспирин масжиддан мажбуран чиқариб юборилди
Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИБ ходимлари “Қўйлиқ ота” масжидига шу йил 2 июнда жума намозини қилиш учун кирган 14 яшар болани сочидан судраб, чиқариб ташлашди. Одамларнинг аралашувига қарамай миршаблар қўлидан қутула олмаган бола ибодатхона атрофидан ҳайдаб солинди.

Жумага келганлар қанчалик ғазаб отига минишмасин, вазиятнинг қалтислигини кўргани боис, ҳеч ким ортиқча конфликтга боришни истамади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси фатвоси билан балоғатга етмаган шахсларнинг омавий ибодатларга кириши, масжидларга бориши таъиқланган. Ҳозирча бу ҳақдаги қонун бўлмагани боис миршаблар оғзаки кўрсатмага амал қилишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону