01 July 2010
02:45 - Абдураҳим Пўлат: Қирғизистондаги бу куннинг қонли воқеалари туфайли 1990 йилдаги Ўш-Ўзган қирғинини эслайлик
1990 йилдаги Ўз-ўзган қирғинлигидан тўғри хулосалар чиқарилиб, уларнинг олдини оладиган механизмлар яратилса эди, бу йилги каби Ўш-Жалолобод қонли воқеалари бўлмас эди. Аммо, бу икки мамлакатнинг расмий сиёсий элиталари бор муаммоларни тушунадиган одамлар эмас. “Бирлик” каби воқеаларни тушунадиган ташкилотлар ҳаётдаги муаммолар билан шуғулланишга мутлақо имконлари йўқ. Мухолифат ўзини қутқариш, оёқда қолиш учун ҳаракат қилмоқда, холос. Шу сабабли, бу йилги қонхўрликнинг ўртага чиқишини табиий ҳодиса деб қабул қилиш керак.

Ваҳлоланки, 1989-92 йиллари шаклланиб келаётган Ўзбекистон мухолифати Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасида фаолият олиб боришни давом эттирса эди, яъни мавжуд режимнинг қатоғини бўлмаса эди, ўзбек жамияти ҳозирдагидан анча олдинга кетган, Қирғизистондаги қонхўрликни олдини олиш қобилиятига эга бўлган бўларди.


Ўша 1990 йилнинг воқеаларининг олдини олиш учун “Бирлик” халқ ҳаракати нималар қилганини билиш ҳамма учун фойдали деб ўйлайман. Мен ўша замоннинг воқеларини бир қатор мақолаларимда ёритганман. Шундай мақолалардан бири – “Турк халқлари ассамблеяси: Қурилишидан 4- қурултойгача”. У “Ҳаракат” журналининг 1997 йил 3-чи сонида эълон қилинган. Айнан шу мақолада Ўш-Ўзгандаги воқеаларнинг олдини олиш учун нималар қилганимиз, аммо ўша пайтнинг раҳбарлари Масалиев ва Ислом Карим ухлаб ётганини ўрганасиз. Қизиққанлар шу мақолани қуйидаги адресдан ўқий оладилар:

www.harakat.net/harakat.php?id_harakat=10&id_topic=225&id_stat=378

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону