30 June 2010
04:48 -
Ваъзхон қориларни лицензиялаш бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида тўй-маъракалар, анжуманларда ваъзхонлик қилувчи қориларни саралаш ва уларни лицензиялаш бошланди. Диний идора вакилига кўра, бу амалиёт ваъзхонлик қилувчи қориларнинг маъсулиятини ошириш, диний маърузаларнинг сифатини яхшилаш ҳамда суиистеъмолликка қўймаслик мақсадида ўтказилмоқда. Унинг айтишича, айрим қорилар сиёсатга тўғри келмайдиган, фақат худодан қўрқишга қаратилган (!) даъватлар билан оммани чалғитмоқда.
Сўнгги пайтларда эл орасида мавқеи ошиб кетаётган айрим қориларнинг диний радикал гуруҳ фаоллари экани аниқлангани боис ҳам бу тозалаш ўтказилмоқда. Қориларни лицензиялаш билан боғлиқ жараённинг асосий шартларидан бири ваъзхонларнинг ҳукумат сиёсатини тарғиб қилиш иқтидорига эгалиги бўлади, деди диний идора вакили.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения