16 March 2006
04:00 - 23:00 - Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилиш ўтказди - Назарбоев Ўзбекистон Молия вазири Азимовни қабул қилди - Обиджон Қорининг дараги чиққани "уламо"ларни ташвишга солмоқда 22:00 - Обидхон Қори хавфсиз ў
23:00 - Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилиш ўтказди

Бугун, 16 мартда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши ўзининг навбатдаги йиғилишини ўтказиб, унда Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо бўлиб кириши масаласини кўриб чиққан. Кенгаш раиси Ислом Каримов бошқарган йиғилиш тафсилотлари матбуотда очиқланмаяпти. Ҳукуматнинг расмий матбуоти эса хавфсизлик ва баркарорликка оид масалаларнинг кўриб чиқилгани ҳақидаги умумий ахборотларни таркатиш билан чекланди.

Назарбоев Ўзбекистон Молия вазири Азимовни қабул қилди

Бугун, 16 мартда Қозогистон Президенти Нурсултон Назарбоев Остонада Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимовни қабул қилган. Қабул чоғида савдо тизимини такомиллаштириш, иқтисодий ҳамкорлик масалалари ҳамда Қозоғистон раҳбарининг 19-20 март кунлари Тошкентга қиладиган давлат ташрифига оид масалалар муҳокама қилинган.

Шунингдек, Назарбоевнинг ташрифи олдидан ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлиси ҳам бўлиб, унда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга доир ҳужжатлар кўриб чиқилган.

Қизиғи шундаки, Рустам Азимов қўшни мамлакатда расмий саёҳатда экан, Тошкентда унинг яқин орада ишидан олиниши ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида миш-мишлар юрибди.

Обиджон Қорининг дараги чиққани "уламо"ларни ташвишга солмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1998 йилда Ўзбекистонда сирли равишда ғойиб бўлган уламо, Тошкентдаги "Тўхтабой" масжиди имом хатиби Обиджон Қори Назаров ҳамда унинг оиласига қочқин мақомининг бериши Ўзбекистон мусулмаолари идорасидаги баъзи уламоларни ташвишга солиб қўйди. Муфтиятнинг номини ошкор қилмасликни сўраган ходими бу ҳодисадан сўнг идорада тор доирада мажлис ўтказилганини билдириб, Обидхон Қорининг Тошкентдаги шогирдлари, издошлари фаолиятидан хабардор бўлиб туриши лозимлигини таъкидлашганини айтди.

Биз Обидхон Қорининг тириклигига шубҳа қилардик, дейди ўша ходим, унинг сирли ғойиб бўлганига кўникишимиз қанчалик қийин бўлган бўлса, унинг дараги чиққани ҳам бизни шунча ташвишлантиради.

22:00 - Обидхон Қори хавфсиз ўлкага кетди

ББСнинг ўзбек хизмати тарафидан тарқатилган хабарга кўра, машҳур имом Обидхон Қори Назаров Бирлашган Миллатларнинг қочқин мақоми билан кеча Қозоғистондан Оврўпога йўл олган.

Обидхон Қорининг ҳаёти учун ҳали ҳам хавфли бўлган Қозоғистоннинг номи тилга олиниб, бу Оврупа мамлакатининг номи тилга олинмаслиги шубҳали бўлса ҳам, бу хабарни тўғри деб қабул қилишдан бошқа илож йўқ. Оддий мусулмонларнинг, миллатнинг хурматини қозонган Обидхон Қори ҳақиқатда хавфсиз ўлкага етиб борди деб умид қиламиз.

Эслатиб қтиш керакка, Обидхон Қори қайта қуриш сиёсати берган эркинликлар замонида кўзга кўринди. У 1990 йилнинг бошларида “Бирлик” халқ ҳаракатининг Тошкент марказидаги Пишпек кўчасида жойлашган расмий қароргоҳида ҳафтада бир марта бу ерда йиғилганларга дарс берарди. Бу хусусда хабарлар кенг тарқалгандан кейин дарсга келувчиларнинг сони ҳам кескин ошди. Бир оздан сўнг ҳукумат “Бирлик” қароргоҳини олиб қўйди.

Ўша даврда диннинг воммунистлар тарафидан йўқ қилинган ролини тиклаш мақсадида юрган мусулмонлар Ислом Уйғониш Партиясининг Ўзбекистон бўлимини тузиш режаси билан овора эдилар. Бу ишларга кейинчалик ҳукумат тарафидан йўқ қилиб юборилган Абдулла Ўтаев бошчилик қиларди.

Бир оз кейин бу партия расман тузилди ҳам. Унинг Қурултойи Обидхон Қори имомлик қилаётган Тўхтабой масжидида бўлиши эълон қилинди. Кейин маълум бўлишича, бу хабар масжид расмийлари билан келишилган ҳолда расмий режим одамларини алдаш учун тарқатилган экан. Ташкилотчилар яширинча иш олиб боришган ва Қурултойнинг делегатлари ва маҳмонларни ўша куни кечаси огоҳлантириб, Қурултойни эрта саҳарда Тўқимачилар саройида ўтказишган.

Қурултой у саройда бошланган вақтларда ҳеч нарсадан хабари йўқ милиционерлар Тўхтабой масжидини босишди. Номоз ўқиш учун келганларни ҳам масжидга киритишмади. Қурултой ташкилотчилари огоҳлантириб улгурмагани учун масжидга келиб қолган баъзи делегат ва маҳмонлар дарҳол милиция бўлимларига олиб кетилди. Уларга қарши маъмурий жазолар қўлланди. Масалан, Татаристондан келган бир неча кишига пул жаримаси солинди, улар дарҳол Ўзбекистондан депортация қилиндилар. “Бирлик” раҳбарларидан Абдураҳим Пўлат ва Дадахон Хасанлар 500 сўмдан жарима билан “қутилдилар”.

Масжидга жуда кам одам Қурултойни деб келганидан шубҳага тушган милиционерлар 1-2 соатдан кейин ҳийлани тушундилар, қайси йўллар биландир Қурултойнинг асл жойини аниқлаб, ўша ерни босдилар. Аммо, шу қисқа вақт ичида Қурултой асосий мақсадига эришиб бўлганди. Унинг Дастур ва Уставлари қабул қилинган, раҳбар органлари сайланиб бўлганди.

Шу воқеадан кейин, авваллари ҳам ҳукуматнинг қора рўйхатида бўлган Обидхон Қори ва Абдулла Ўтаев кабиларга қарши ростакам уруш эълон қилинди, деса бўлади. Кўп дин уламолари каби Абдулла Ўтаев йўқ қилиб юборилди. Обидхон Қори қаттиқ тазйиқ остида бўлса ҳам озодликда қолди. Аммо, хавфлар кучайгач, 1998 йилдан бери яшириниб юрарди. Ҳозир бу инсоннинг соғ-саломатлиги ҳақида хабар ўртага чиқди.

Аслида, дейди мухбиримиз, Каримов режими илмли одамлардан ташкил топаётган Ислом Уйғониш Партиясининг фаолиятини тўхтатиб катта хато қилди. Шу хато натижасида радикал исломий гуруҳлар вужудга келди, улар биринчи планга чиқдилар, кейинчалик воқеалар қон тўкиш йўлига ўтиб кетди.

6:30 - Всемирный банк не будет предоставлять новые кредиты Узбекистану

AЛМA-АТА (Рейтер) - Всемирный банк прекратит предоставлять новые займы Узбекистану, заявил в среду глава представительства Всемирного банка в Узбекистане Мартин Райзер.
Пол Вулфовиц, который стал главой Всемирного банка в прошлом году, определил в качестве приоритетной задачи для банка борьбу с коррупцией и приостановил выдачу ряда крупных кредитов в Африке, а также в других регионах.

Райзер сообщил, что решение о приостановке выдачи кредитов Узбекистану принято в рамках нынешней стратегии банка, однако он сказал, что коррупция не стала прямой причиной для этого. "Принято решение не осуществлять выдачу кредитов, - сказал Райзер Рейтер по телефону из Ташкента. - (Коррупция) не является той причиной, о которой мы сообщили правительству (Узбекистана)".

По его словам, банк хочет удостовериться, что "средства направляются на проекты, которые приводят к чему-то реальному, и у нас вызывает обеспокоенность то, может ли Узбекистан гарантировать это в нынешней ситуации".

Общий объем предоставленных Всемирным банком кредитов Узбекистану с 1994 года составил около $600 миллионов. Текущие проекты не предполагается сокращать, сказал Райзер.
Банк также предоставляет техническую помощь узбекским властям и намерен продолжать эту практику.

Еще один иностранный кредитор, Европейский банк реконструкции и развития (ЕБРР), прекратил выдачу кредитов узбекским властям в 2004 году, назвав в качестве причин медленное проведение реформ и нарушения прав человека в этой центральноазиатской стране.
Международная неправительственная антикоррупционная организация Transparency International относит Узбекистан к наиболее коррумпированным странам в мире.

После кровопролитных событий в узбекском городе Андижане в прошлом году, когда войска расстреляли демонстрантов, западные страны, в том числе США, обрушились с критикой на режим Ислама Каримова. Потом Узбекистан потребовал от США освободить военную базу на своей территории, которая использовалась для операций в Афганистане.

Узбекские суды распорядились также закрыть ряд благотворительных фондов, финансируемых США. Под давление попали и средства массовой информации. В частности, были закрыты представительство американского Радио Свобода и ташкентское бюро BBC.

По словам Райзера, вопрос о закрытии представительства Всемирного банка в Ташкенте не стоит. "Мы продолжаем работать, полагая, что сможем поддерживать диалог и взаимоотношения с властями", - сказал Райзер. // ru.today.reuters.com

6:00 - БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши тузилди

Кеча БМТнинг Бош Ассамблеясида мутлақо кўпчилик овоз билан шу кунгача мавжуд бўлган Инсон Ҳуқуқлари Комиссияси ўрнига ваколатлари анча юксак бўлган Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши тузиш ҳақида қарор қабул қилинди. Расмий хабарларда, бу қарор учун 170 давлат овоз бергани, АҚШ ҳам дохил 4 мамлакат қарши чиққани ва 3 мамлакат бетараф қолгани айтилади.

Шуни айтиш керакки, АҚШнинг кеча эрталаб чиққан газеталарида (масалан, Вашингтон Постда) бу масалага катта эътибор берилган бўлиб, АҚШ Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши тузилишига қарши овоз беражаги, аммо Кенгаш тузилиш йўлида тўғаноқ бўлмаслиги, аксинча, Кенгаш тузилгандан кейин уни маблағ билан таъминлашда иштирок этиши, ҳатто Кенгашга аъзо бўлишга ҳам тайёр эканлиги билдирилганди. АҚШнинг бу қараши Давлат Котиби Кондолиза Райс ва унинг ўринбосари Николас Барнс томонидан БМТ Бош котиби Кофи Аннан ва Бош Ассамблеянинг президенти Жан Эллиасонга аввалдан етказилган экан.

Вашингтон Постга кўра, АҚШ инсон ҳуқуқларини топтовчи мамлакатлар томонидан Кенашнинг асосий ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар туфайли Кенгаш аввалги Комиссия каби имкониятлари чекланган “тишсиз” структурага айланиб қолишини билгани учун унга қарши овоз беришга ҳозирланган.

Кўринишидан, АҚШ айнан шу ҳолатга дунё жамоатчилигининг диққатини жалб қилиш мақсадида бундай антиқа қадам қилганга ўхшайди. Ҳарҳолда, Николас Барнснинг Вашингтон Постда келтирилган сўзлари шу фикрни тасдиқлайди: “Биз инсон ҳуқуқлари масаласида БМТ юксак стандартларга амал қилишини истаймиз. Аммо, тузилаётган Кенгашнинг ҳужжатлариёқ бу стандартларга жавоб бермаётгани учун, Кенгаш тузиш таклифини дастакламаймиз. Айни замонда, умид қиламизки, келажакда бу қурилаётган структура борган сари кучайиб боради”.

Маълум бўлишича, Куба ва Хитой каби давлатларнинг яратиладиган Кенгаш ҳужжатларини юмшатиш, инсон ҳуқуқларини оёқ ости қилган мамлакатларга қарши санкцияларни йўқ қилувчи ўзгартиришлар киритиш каби истакларини чегаралаш мақсадида, АҚШ Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши хусусидаги қарорни ўтказтирмасликка ҳаракат қилишини билдирган, аммо, кейинчалик, компромисс асосида тайёрланган ҳужжатларга юқорида айтилан шаклда дастак беришини билдирган экан. Яъни, Бош Ассамблеяда АҚШ ортиқча ишкал чиқармасдан қарши овоз беради, халос, аммо, Кенгашнинг кейинги фаолиятларидан четда турмайди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, Хюман Райтс Вотч, Эмнести Интернешнл каби машҳур халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар, бир қатор миллий жамиятлар билан биргаликда (уларнинг умумий сони 70 атрофида) ҳамма ерда бир Баёнот тарқатиб, БМТ аъзоларини Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши тузиш учун овоз беришга чақирдилар. Баёнотнинг матни куни кеча АҚШнинг бир қатор газеталарида чоп этилди. Баёнотни имзолаганлар ичида, кўпчиликка маълум бўлмаган Ҳуқуқий ёрдам жамияти (Ўзбекистон) ҳам бор.

АҚШнинг Инсон Ҳуқуқлари Кенгашига бўлган бундай ёндошишига бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин. Бундан 5-6 йил аввал Халқаро Жиноят Суди тузиш масаласида ҳам шундай бўлганди. АҚШнинг бутун дунёда олиб бораётган фаолиятини ёқтирмайдиган давлатлар ҳамма ерда бизга қарши жиноят иши очишга ва бизни обрўсизлантиришга интилишади, - дейишганди ўша вақтда АҚШ расмийлари Хитой, Россия, Куба ва Эрон кабиларни назарда тутиб. Бугун ҳам яна ўша давлатлар, ўз мамлакатларида инсон ҳуқуқларининг оммавий шаклда топталишини “кўрмасдан” Инсон Ҳуқуқлари Кенгашини Ироқ ва Афғонистонда уруш олиб бораётган АҚШга қарши ишлатишга урунишлари турган гап. Уларни дастаклашга тайёр турган Ўзбекистон каби диктатор ва яримдиктатор мамлакатлар ҳам етарлича. АҚШ шундан хавотирда бўлиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону