29 June 2010
03:43 -
Ўзбекистонда хизматлар учун тўлов тизимида жиддий муаммо юзага келди
Телефон, интернет ва бошқа маиший тўловларни амалга оширадиган PAYNET тизимида юзага келган инқироз кўпчилик юртдошларимизни шошириб қўйди. Ўз соҳасида деярли монополист бўлган тизимнинг ишламаётгани боис қатор ноқулайчиликлар туғилмоқда. Уяли алоқа компаниялари эшигида турнақатор навбатлар юзага келган, ҳатто шу масканларда юзага келган можароларга миршабларнинг аралашаётгани ҳам айтилади.
Мамлакатдаги PAYNET тизимининг хўжайини - Ўзбекистон ҳукумати раҳбарларидан бири Рустам Азимовдир. Узун-қулоқ гапларга кўра, яқин бир-икки йил ичида етакчи тармоққа айланган бу тизимнинг маъмурияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари нишонига айланган эмиш.
Умумий тўлов миқдорининг 2 фоизига қаноат қиладигандек кўринадиган тизимдан кўзланган мақсад банк орқали айланиши лозим бўлган пулларни нақдлаштиришдан иборат, дейди шу соҳанинг билимдаонларидан бири. Ахир тизимда озмунча нақд пул айланадими.