29 June 2010
02:28 -
Ислом Каримга пахта қўймаган Кембриж Универститети ўқитувчилари қолганди...
Бугун маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Кембриж Университети профессори Сидхарт Саксенанинг Қирғизистон жанубидаги хунрезликлар юзасидан Ислом Каримга миннатдорчилик мактуби эълон қилинди. Ўз мактубида домла Ислом Каримни Қирғизистондаги қатлиомдан сўнг дарҳол жасорат кўрсатган улкан йўлбошчи деб улуғлабди, унинг бу фазилати бутун дунё раҳбарларига ўрнак бўлиши лозимлигини қайд қилибди.
Исмига кўра миллати ҳиндга ўхшаб кўринаётган англиялик бу профессор Марказий Осиё бўйича Кембриж Форуми раиси экан. Тахмин қилиш қийин эмаски, у яқин орада Тошкентга келади ва Оқсаройдан совға-саломлар билан қайтади.
Ҳар қандай одам, жумладан, бу профессор ҳам ҳар қандай воқеага ўз муносабатини билдиришга ҳақли. Аммо, ўзбек миллатининг номини ташиган Ўзбекистон давлати раҳбарига ўзбекларга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдириш учун Сидхарт Саксена каби лаганбардор ва аҳмоқ бўлиш керак. Бунинг устига, Ислом Карим ўз миллатдошларига ёрдам берди деб айтиш учун тузукроқ асос ҳам йўқ.