12 March 2006
04:00 -
23:00 - Тошкент кахвахоналарида стриптиз удумга кирмоқда
22:00 - Хельсинкидаги анжуманнинг асосий мавзуси - Ўзбекистон

Гарб маданиятидан фарқли ўлароқ биз шаркқликларда шарм-иффат масалалари менталитетимиз ва анъаналаримизда айрича аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳатто ишламайдиган қонунларимизда ҳам уятсиз-бузуқ деб ҳисобланган ҳаракатлар содир этиш, жамоат жойларида одамларни беҳаёликка тарғиб этишнинг ҳар қандай кўринишлари жиноят эканлиги қайд этилган. Масалан, Жиноят Кодексининг 129, 130 ҳамда 131-моддаларида бундай хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун муайян жавобгарлик белигиланган.
Аммо Тошкентнинг қоқ маркази, ҳукуматнинг Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги бинолари жойлашган Сайилгоҳ хиёбонида туни билан стриптиз намойиш этувчи, мижозларнинг кўнглини овловчи қахвахоналар очилганки, бу тадбирлар бирмунча юқумли чиқиб шаҳарнинг бир неча гўшаларида тунги клублар, ишратхоналарнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу ерларга асосан ширакайф кимсалар ташриф буюришади ва тонготар базмлардан чўнтак қоқиб чикишади. Бирок одамларнинг моддий ахволи хожатбарор стриптизларнинг бир тунлик намойиши нархини киши бошига 3600 сўм (3 АҚШ доллари) қилиб белгилашга мажбур қилаётибди.
Сайилгоҳ марказидаги стриптизларга чорловчилардан бири Баҳтиёрнинг таъкидлашича, одамларимиз ҳали стриптиз, аёлларнинг беҳаё ўйинларини маиший "афсус билан" бузуқчилик сифатида талқин этармиш. Шу боисдан ҳам мутасадди идоралардан келаётган текширувчиларни "тинчитиш" учун қилинаётган харажатлар стриптиз таннархининг ошиши ҳамда мижозларнинг камайишига олиб келмоқда экан. Қолаверса, юқори идораларда бели бақувватгина хомийингиз бўлмаса шаҳардаги рақобат, текширувчиларга дош беролмас экансиз.

Шу йилнинг 8-10 март кунлари, Фингляндиянинг Хельсинки шаҳрида Марказий Осиёда хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Хельсинки Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил қилган бу тадбирда Бўхронларни Ўрганиш Халқаро Гуруҳининг Европа бўйича вице-президенти Алейн Делетроз, Маркази Нью-Йоркда жойлашган Инсон Ҳуқуқлари Лигасининг МДҲ давлатлари дастури раҳбари Питер Залмаев, Ўзбекистонлик журналист Матлуба Азаматова, Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотининг раҳбари Эдил Байсалов, шунингдек, Финляндиялик ҳуқуқ ҳимоячилари, Европа Иттифоқи парламенти аъзолари ва бир қатор журналистлар иштирок этдилар.
Бўҳронларни Ўрганиш Халқаро Гуруҳининг маърузасини Ўзбекистонга бағишланган қисмида, у аста-секин ёпиқ мамлакатлардан бирига айланиб бораётгани, Россия ва Хитой билан қилинаётган хамкорлик Ўзбекистоннинг сиёсий мустақиллигини чегаралаш ҳисобига ривожланаётгани, мамлакатда иқтисодий тақчилликлар ва ижтимоий-сиёсий муаммолар чуқурлашаётгани, инсон хуқуқлари қупол равишда бузилаётгани ҳақида сўз боради. Шунингдек, Европа Иттифоқи томонидан ажратиладиган катта миқдордаги ёрдам Ўзбекистон халқига етиб бормаслиги, ундан кўра, қўшни Қирғизистон ва Тожикистонга берилажак ёрдамлар кучайтирилиши лозимлиги ҳақида гапирилади.
- Ҳозир Ўзбекистонга сарфланадиган пулдан наф йуқ, чунки бу пул барибир мамлакат раҳбарлари тамонидан суиистеъмол қилинади. Ундан кўра, тазйиқлардан қочиб қўшни давлатлардан паноҳ излашга уринаётган ўзбекистонлик қочқинларнинг кўпаяётганлигини инобатга олиб, Тожикистон ва Қирғизистонга маблағ ажратишни тавсия қиламиз, - деди Алейн Делетроз.
Андижон воқеаларини ёритганлиги учун ҳукумат тазйиқига учраб, ватанини тарк этишга мажбур бўлган ВВС радиосининг собиқ мухбири Матлуба Азаматованинг ҳам маърузаси тингланди. У Ўзбекистондаги сиёсий вазият ва Андижон воқеаларининг оқибатлари, ҳукуматнинг ҳуқуқ ҳимоячилари, хорижий оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари ҳамда Андижон воқеаларининг гувоҳларига қарши қилаётган қатогонлари ҳақида гапириб, Европа Иттифоқи парламенти аъзоларини Ўзбекистон ҳукуматига босимни кучайтиришга ва халқаро терговга эришишга чақирди.
Фин парламентининг аъзоси Каймо Килджанен Ўзбекистонга қарши қилинаётган ҳозирги санкциялар фақат рамзий маънога эга эканлиги, Андижон воқеалари махсус комиссия тамонидлан ўрганилиши ва унинг натижалари қараб Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан ўзининг қарашларини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида гапирди. У инсон хуқуқлари ва хавфсизлик Европа Иттифоқининг асосий мақсадларидан эканлигини алоҳида таъкидлади.
Хельсинкида бўлиб ўтган бу анжуман ҳақида кейинрок батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламаиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения