27 June 2010
12:00 -
Канаданинг Торонто шаҳрида G20 cаммити олдидан G8 саммити бўлди

Аслида, G20 саммитига 19 давлат ва Европа Иттифоқи киради. Мана ўша 19 давлатнинг рўйхати:
АҚШ
Буюкбритания
Франция
Япония
Германия
Россия
Канада
Италия
Аргентина
Австралия
Бразилия
Хитой Халқ Жумҳурияти
Ҳиндистон
Индонезия
Мексика
Саудия Арабистони
Жанубий Африка Жумҳурияти
Жанубий Корея
Туркия
Дунёнинг энг кучли 8 давлатнинг раҳбарлари G20 саммити олдидан баҳона билан G8 саммитини ҳам ўтказиб олишди.Бу йиғилишда умумий шаклдаги бир қатор баёнотлар қабул қилинган. Масалан, ўтган йили Москва метросида бўлган терактлар, Детройтга учаётган учоқни портлатишга уриниш, Шимолий Корея тарафидан Жанубий Корея сув ости кемасининг портлатиб чўктирилиши каби воқеалар қораланган, дунёнинг исиб бориши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
G8 ва G20 саммиталари дунё глобаллашиб бораётганининг кўрсатгичидир. Бу ижобий жараёнга қарши бўлганлар ҳам бор. Антиглобалистлар бу саммитлар вақтида норозилик акциялари ўтказишни одат қилиб олишган. Улар ўз акциялари кечаёқ бошладилар. Намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди. Намойишчилар дўконларнинг ойналарини синдиришга, полиция машиналарини ёқишга бошлашди. Улардан 40 нафари полиция тарафидан ушланди. Бундай намойишлар эртага ҳам давом этса керак.