26 June 2010
17:07 -
Қурмонбек Боқиевнинг жияни Улуғбек расадхонасини буздирганини ҳам бўйнига олибди
Хабаримизнинг сарлавҳаси, табиий, ҳазил. Совет замонида шундай латифа бор эди. Мисрлик олимлар бир фараоннинг мумиясини топишибди, аммо унинг кимлигини аниқлай олмасдан, ёрдам учун Совет ҳамкасбларига мурожаат қилишибди. Улар ҳам фараоннинг кимлигини аниқлай олишмаган, аммо обрўни туширмаслик учун КГБдан ёрдам сўрашган. КГБ мумияни олиб, эртаси эрталабоқ жавоб берибди – бу Тутанхамон 17-чининг жасади. “Қандай аниқладингиз?” саволига “Ўзи тан олди” жавоби берилган экан.
Ўзбекистоннинг махсус органлари ҳам доим шу усуслдан фойдаланиб, айбдорларни топишарди. Энди бу касаллик Қирғизистоннинг Вақтли ҳукуматига ўтибди.
Кеча бу мамлакат Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мелис Турганбаев аввалги президент Қурмонбек Боқиевнинг кеча қўлга олинган жияни Санжар Боқиев Жалолободдаги тартибсизликларни ўзи бошлатганини, миллатлараро нифоқни оловлантириш ишларига бошчилик қилганини тан олибди. Табиий, у Улуғбек расадхонасини ҳам ўзи буздирганини тан олади, агар, ундан буни талаб қилишса.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения