26 June 2010
07:13 -
Қирғизистон Вақтли ҳукумати референдум номли масхарабозликка тайёрланмоқда
Мамлакатда бундай сиёсий тадбир ўтказиш учун ҳеч қандай имконият йўқлигига қарамасдан, Вақтли ҳукумат “референдум” номли масхарабозлик ўйинини 27 июнь куни ўтказмоқчи.
Кеча Вақтли ҳукумат раиси Роза Отунбоева бир кунга фавқулодда ҳолатни бекор қилишга шароит бор, фавқулодда ҳолат референдумдан кейин тикланса керак деб баёнот берди. Маълумки, Вақтли ҳукуматнинг декретларидан бирига кўра, референдумда қатнашганларнинг сони - овоз бериш ҳаққига эга бўлганларнинг ярмидан оз бўлса ҳам, референдум ўтган ҳисобланади.
Кўриниб турибдики, аҳолининг жуда оз қисмини иштиркида бу тадбир ўтказилади ва тамомийла сохта маълумотлар асосида янги Конституция қабул қилинди, Вақтли ҳукумат легитимлашди, деб эълон қилинади.
Ўзбекларнинг мутлақо катта қисми бу масхарабозликда иштирак этмайди. Лекин, ўзбекларнинг ҳукуматпараст ташкилотлари лидерлари номидан “ҳамма нарса яхши бўлди” деган баёнотлар берилади. Бу каби ишларда сохтакорликнинг пири бўлган Ўзбекистон режими Қирғизистондан қочиб келган ҳамма ўзбеклар референдумда қатнашиб, ўз қотиллари бўлмиш Вақтли ҳукуматни қўллаб қувватладилар, деб Бишкекга сохта маълумотлар жўнатади.
Шу йўл билан Вақтли ҳукумат ўзига қонуний тус бериб олиши мумкин. Аммо, шу каби йўллар билан ҳокимиятга келган коммунистлар каби 70 йил давр суролмайди. Қирғизистоннинг келажаги, ҳатто, унинг давлат сифатида қолиш-қолмаслиги ҳам ўзбекларнинг қарорига боғлиқдир. Ҳозир мутлақо ҳақ-ҳуқуқсиз бўлган Қирғизистон ўзбеклари барибир ташкилотлашадилар, оёққа турадилар, мухторият ёки мустақиллик талаб қиладилар. Ҳозирги режимдан қутилгач, Ўзбекистон ўзбеклари уларга ёрдам беришга маҳкумлар.
Ана ўшанда Қирғизистоннинг келажаги ҳам маълум бўлади.