25 June 2010
13:00 -
Обама ва Медведев Қирғизистон масаласида келишишди: Вақтли ҳукумат билганини қилсин
Канадада бўладиган G20 саммитида қатнашиш учун ўша мамлакатга кетаётган Россия президенти Дмитрий Медведев йўл-йўлакай АҚШга келди ва АҚШ президенти Обама билан ҳам учрашди. Сўнгра улар Қирғизистон масаласида бир фикрга келганларини эълон қилдилар. Бу фикрни энг қисқа шаклда шундай ифодалаш мумкин: Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати билганини қилаверсин, бизнинг Қирғизистон билан ишимиз йўқ
Уларни тушуниш мумкин. Воқеаларнинг бориши кўрсатдики, қирғиз халқи ўз иродасини кўрсатишга қодир эмас, балки, ироданинг ўзи йўқ. Уларга шу Вақтли ҳукумат ҳам бўлаверади. Қирғиз-ўзбек тўқнашувларининг орқасида эса, ҳеч қандай ташқи кучлар йўқ экан, икки томон бир-бирини ўлдиришни давом эттиравеса ҳам минтақавий хавфсизликка зарар бермайди. Шундай экан, ўлдиришлар давом этса этаверсин, Вақтли ҳукумат секин аста ҳамма нарсани бости-бости қилиб юборади. Ўзбекларни ҳеч ким ҳимоя қилмоқчи эмас, Ўзбекистон ҳам. Демак, ўзбеклар кўпроқ қурбон берадилар.
Нима қилибди? Обама ва Медведевга нима? Уларнинг бошқа иши йўқмидики?