24 June 2010
06:14 - Қирғизистон Вақтли ҳукумати масхарабозлигини давом эттирмоқда, Жалолободда фавқулодда ҳолат узайтирилди
Аслида, вазият оғир бўлса, фавқулодда ҳолатнинг узайтирилиши тўғри бўларди. Аммо, Вақтли ҳукумат 27 июнда рефрендум ўтказиш учун шароит бор деб ҳисоблайди, айни замонда, Ўшдан кейин Жалолободда ҳам фавқулодда ҳолатни 25 июнгача узайтиради.

Кўриниб турибдики, 25 июнда қоғоздагина фавқулодда ҳолат йўқ бўлади, 27 июнда вақтли ҳукуматнинг мақомини қонунлаштирувчи референдум ўтказиб олинади ва кейин фавқулодда ҳолат қайтадан тикланади.

Бундай шароитда Қирғизистондаги ўзбекларнинг ягона тўғри йўли – референдумда иштирок этмаслик ва унинг натижаларини тан олмаслигини ҳозирданоқ эълон қилишдир. Шундай қилинсагина, Қирғизистонлик ўзбеклар дунё жамоатчилиги тарафидан қўллаб қувватланадилар, акс ҳолда, ўзбеклар ўзларини яна Вақтли ҳукуматнинг тузоғига тушириб, бир неча кун аввал бўлгани каби фожеали воқеалар ичида қоладилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону