24 June 2010
04:27 - “Эзгулик”: Нурчиликда айбланган журналистлар қамоқхонада энг оғир ишларга жалб қилинмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг бугун тарқатган навбатдаги пресс-релизида Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли 64/61-муассасада (Шайхали посёлкаси, Қашқадарё) жазо муддатини ўтаётган тележурналист Ҳамза Жумаев ҳамда “Етти иқлим” газетаси мухбири Даврон Тожиевларнинг энг оғир ишларга жалб қилинаётгани, мунтазам руҳий ва жисмоний қийноқларга солинаётганини таъкидлаган. Муассасадан жазо муддатини битириб қайтган собиқ маҳбусга иқтибосан хабар тарқатаётган жамият фаоллари Нурчилир диний оқими фаоллигида айбланган ҳар икки журналистнинг ғишт заводидаги энг оғир юмушлар, хусусан, қум элаш, ғишт пиширишга мажбурланаётгани айтган.

Собиқ маҳбуснинг таъкилашича, Ҳамза Жумаев ҳамда Даврон Тожиевлар ҳар куни шоир Абдулла Ориповнинг “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” шеърига дасталанган қўшқини айтишга мажбурланар, кўп ҳолларда қамоқхона назоратчилари томонидан калтакланар, бирмунча соғлиғини йўқотган эмиш. Жамият Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш бошқармаси маъмуриятидан бу ҳолга изоҳ беришини талаб қилган. Халқаро Қизил Хоч қўмтасини журналистлар ҳолидан хабар олишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда диний эътиқодлари эвазига қамалган 4 нафар профессионал журналист қамоқда ўтирибди. Улар — Ғайрат Михлибоев, Ҳамза Жумаев, Даврон Тожиев ҳамда Хайрулло Ҳамидовлардир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону