
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро Шаҳноза Юнусалиева Гулистон шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, “Эзгулик” ва “Бирлик”нинг маҳаллий раҳбари Исроил Риза устидан шикоят қилди. Ўн варақдан ортиқ шикоят аризада мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячисининг бундан бир неча йил аввал бу хонимга нисбатан таъмагирлик қилгани, ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилотларда диктатура ўртатгани ва вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига халақит бераётгани таъкидланади. Ҳозирда Гулистон шаҳар ИИБ терговчиси Ғайрат Эшонқулов томонидан олиб борилаётган суриштирув ишларига кўра, фактларнинг аксарияти исботланмаяпти.
Аввалги хабарларимиздан ҳам маълумки, Исроил Риза майнинг охирги ва июннинг бошаланиш кунларида бир гуоуҳ ўзбек демократлари билан Швеция ва Брюсселга борган, Швеция парламенти ва ташқи ишлар вазирлигида ва Европа Иттифоқининг турли структураларида ўтказилган юксак даражали учрашувларда иштирок этган эди. У Европа сафарида бўлган чоғида унинг уйига ўзларини божхоначилар деб танитган шахслар бостириб кирган ва тинтув ўтказган. Тинтув чоғида мухолифатчининг уйидан ҳеч қандай ноқонуний ашё топилмагани учун иш ёпилган, Исроил Ризонинг ўзи бу ноқонуний хатти-ҳаракат устидан юқори идораларга мурожаат қилди.
Ҳеч шубҳа йўқки, Шаҳноза Юнусалиева номидан уюштирилган ариза Исроил Ризога қарши мавжуд режим томонидан қилинаётган босимларнинг навбатдагисидир.
Суратда Исроил Ризо.