23 June 2010
02:20 - Нурсултон Назарбой Ислом Каримни мақтади
Ўз мамлакатнинг “Хабар” телеканалига берган интервьюси чоғида Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбой ҳамкасби Ислом Каримга алоҳида миннатдорчилик билдиришини таъкидлади. Бу хабарни дўмбира қилиб тарқатаётган Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Нурсултон Назарбойнинг ЕХҲТнинг вақтли раҳбари сифатидаги эътирофларини чоп этмоқда.

Шу муносабат билан Ислом Каримнинг “Мен қатлиом оқибатларини бартараф қилиш, вазиятни барқараролаштириш йўлида қўлимдан келганини қиламан“ сингари гаплари телеканал орқали янграмоқда. Аммо “Нима учун қатлиомни олдини олмадингиз, нима учун қатлиом давом этаётган пайтда “Бирлик” Партиясининг таклифига қулоқ солиб, қатлиомни тўхтатмадингиз? Қатлиомнинг оқибатларини Сизсиз ҳам бартараф қиладиганлар кўп, олдина оладиган ягона куч эса Ўзбекистон эди-ку”, деб эътироз билдирадиган одам йўқ Ўзбекистонда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону