21 June 2010
22:08 - Андижон қатли оми куни кайф-сафо қилган Юлдуз Усмонова Ўш фожиаларини қоралади
Артист барибир артист-да, дейди мухбиримиз, 2005 йилнинг 15-16 май кунлари Андижон қатли оми давом этаётган соатларда Нью-Йоркда бадабанг концерт берган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Қирғизистон жанубидаги воқеаларни қоралаб қўшиқ куйлади. Қўшиқда хунрезликларни амалга оширган каллакесарлар қораланади ва бу қотилликлар унутилмаслиги айтилади.

Юлдуз Усмонова режимга садоқатлари эвазига ўз вақтида “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган, Ислом Каримнинг дастурхонига яқинлаштирилиб, у ташлаган суякларни ғажиб ҳам юрган. Аммо, кейинчалик нимадир бўлдию Ислом Карим ўз юлдузининг орқасига бир тепиб улоқтирди ва ўзбекнинг қорамол-юлдузи ўзига ўхшаш бир қатор санъатчилар каби чиқитга чиқарилди. Ҳозирда Туркияда истиқомат қилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону