20 June 2010
23:50 -
Самарқандлик бирликчилар миллий ғурур ва ориятни унутмайдилар
20 миллионлик ўзбек миллати Қирғизистондаги ўзбеклар Вақтли ҳукуматнинг ёрдамида иш бошлаган экстремист қирғизлар ҳужуми остида қолганини тамошабин бўлиб кузатар экан, ўзининг ҳақиқий ўзбек эканлигини кўрсатаётганлар ҳам йўқ эмас. Булар, биринчи навбатда, “Бирлик” Партияси фаоллари. Бу фикрни исботлаш учун партиянинг 12 июндаги баёнотида Қирғизистон жанубига ўзбек армиясини олиб кириш таклифини эслатишни ўзи кифоя.
Жойлардаги “Бирлик” фаоллари бу баёнотни қўллаб-қувватлашлари, ўзбекнинг миллий ғурур ва ориятини эсдан чиқармаётганларини кўрсатувчи бошқа мисоллар ҳам кўп.
Масалан, “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Самарқанд вилоят ташкилоти раиси Холиқназар Ғани партия раиси Абдураҳим Пўлатга юборган электрон хатида шундай ёзади:
“Бу ерда мухолифатчи сафдошлар Қирғизистонда сўнгги вақтларда юз бераётган қонли воқеаларга ўзларининг кескин муносабатларини билдириб, Ўзбекистон ҳукуматининг бу масаладаги позициясидан қониқишмаятганларини айтмоқдалар. Шунингдек, улар миллий ғурур ва орият ўзбекман деганларнинг ўз миллатдошлари ҳимоясига отланишини тақоза қилаётганини, ўзлари бунга тайёр эканликларини айтишмоқда.
Улардаги аниқ маълумотларга кўра, ҳозир халқаро жамоатчилик томонидан юборилаётган инсонпарварлик ёрдам юклари Ўш ва Жалолободга етиб бормасдан пойтахт Бишкекда талон-тарож бўлаётган эмиш. Шунинг учун ўзбек мухолифати лидерлари, хусусан Сиз, тегишли халқаро ташкилотлар вакилларига бевосита мурожаат қилиб, уларга бу инсонпарварлик ёрдамини Қирғизистон орқали эмас, Ўзбекистон, аниқроғи, Андижон орқали етказиб беришларини уқтирсаларингиз, дейишмоқда дўст-биродарларимиз.”
Ўзбекниннг юрт ташқариси ва ичкарисидаги оқмоллари йиғи-сиғи билан овора экан, Самарқандлик бирликчилар “миллий ғурур ва орият ўзбекман деганларнинг ўз миллатдошлари ҳимоясига отланишини тақоза қилаётганини, ўзлари бунга тайёр эканликларини” айтишлари - ўзбек миллати ахир бир кун оёққ туришига умид беради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения