20 June 2010
06:21 -
“Бирлик” Партиясининг билдиришномаси
Тўла тасдиқланмаган хабарларга кўра, олди-қочди гаплар тарқатиб юриш билан шуғулланадиган баъзи сайтлар “Бирлик” Партияси Ёшлар қаноти координатори номидан ёзилган қандайдир баёнотлар тарқатишибди. Шу муносабат билан ҳамма билишини истардикки, “Бирлик” Партиясининг Низомида партиянинг вилоят, туман ва бошланғич ташкилотларидан бошқа структуравий бирликлар тузиш назарда тутилмаган, шу сабабли бундай бирликлар тузилмайди ҳам.
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги демократик партияларда ёшлар ёки аёллар қаноти каби бирликлар бўлмайди. Асрлардан бери аёллар ижтимоий-сиёсий фаолиятдан четлатиб қўйилган Ислом малакатларидагина аёлларни сиёсий фаолиятга тортиш мақсадида партияларнинг “аёллар қаноти” каби бирликлар тузилган. Аммо, Ўзбекистон бундай мамлакатлар қаторига кирмайди.
Партияларда ёшлар ўз фаоллик даражаларига қараб жой оладилар. Улар ҳеч бир шаклда камситилмайди, улар ёш бўлганлари учунгина четга сурилмайди. Агар партиянинг ёшлар қаноти каби бирлиги бўлса эди, унинг координатори партия раиси томонидан тайинланган, раиси эса, ёшлар қанотининг конференциясида сайланган бўларди.
“Бирлик” Партиясининг ёшлар қаноти координатори номидан тарқатилаётган ҳар қандай ҳужжатнинг “Бирлик” Партиясига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения