20 June 2010
01:20 -
Тоғли Қорабоғ чегарасидаги отишмада бир озорбайжонли ва 5 армани ҳалок бўлди
Озорбайжоннинг Тренд агенлиги тарқатган хабарга кўра, Озорбайжон ва Арманистон ўртасидаги “ўт отишни тўхтатиш линиясида” жанг бўлиб ўтди ва бу жанг озорбайжонларнинг ғалабаси билан битди. Хабарда тарафлар қандай талафот кўргани айтилмайди, аммо Арманистон биринчи марта озорбайжонлардан кўра кўпроқ одам йўқотганини тан олгани мазах қилинади.
Ҳозир Санкт-Петербургда бўлган Арманистон президенти Серж Саргсян Озорбайжонни агрессорликда айблаб, армани аскарларидан 5 киши ҳалок бўлганини билдирди. Мустақиллиги ҳеч ким тарафидан тан олинмаган Тоғли Қоробоғ ҳукуматининг расмийлари бу жангда бир озорбайжон аскари ҳам ҳалок бўлганини эълон қилдилар.
Озорбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг бу хусусдаги баёнотида Озорбайжон ўз ерларини озод қилгунча кураш олиб боражаги таъкидланади ва агар арманилар тезроқ Озорбайжон ерларидан кетмасалар, бундан ҳам кўп талафот кўришлари аниқ эканлиги урғуланади.