16 June 2010
14:26 -
Ўзбекистон номли давлат ҳеч кимда ўзбек миллати билан боғликлик туёғуси уйғотмайди
Бирон бир давлат унинг номига асос бўлган миллат билан боғлилик туйғуси уйғотмаса, бу - ўша давлатнинг унга ном берган миллат билан боғлиқлик нуқтаи назаридан ўлганидир, битганидир. Фараз қилинг, дунёнинг қайсибир нуқтасида компакт яшайдиган қозоқлар қандайдир муаммо билан тўқнашдилар. Бугун улар сўзсиз нажотни Қозоғистондан, Нурсултон Назарбойдан кутадилар.
Ўзбеклар учун Ўзбекистон, минг афсуски, бундай эмас. Юрт ташқарисидаги ўзбеклардан ҳеч бири Ўзбекистондан нажот кутмайди. Мана - шу фикрни исботловчи бир қатор фактлар.
Рус ахборот воситаларидан маълум бўлишича, 14 июнь куни Екатеринбургда 60 нафар ўзбек Россия президентининг Урал Федерал округидаги вакили орқали Дмитрий Медведевга мурожаат топширган. Мурожаатнинг қисқача мазмуни шундай: “Қирғизистондаги конфликтни ҳал этишда ёрдам беринг”.
Нижний Тагилда 100 нафар Ўзбекистон фуқароси шаҳар ҳокими ўринбосари билан учрашган ва Россия президентига ўз истакларини етказишни сўраган. Уларнинг истаклари шундай: “Дмитрий Медведев Қирғизистон жанубидаги урушни тўхтатишга ёрдам берсин.”
Ўзбеклар Ўзбекистондан ёрдам сўрашни ҳаёлларига ҳам келтирмаётгани – Ўзбекистон ўзбек номи билан боғлиқлик туйғусини йўқотганидир.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, дунёнинг Москва, Вашингтон, Стокгольм, Сеул, Анқара ва бошқа шаҳарларида Қирғизистондаги фожеа бўйича пикет ўтказган ўзбеклар ҳам Ўзбекистонга мурожаат қилишни ҳаёлларига келтиришмаган. Бировлар Россиядан, бировлар БМТдан ёрдам сўраган. Ўзбкистон ўзбекларнинг давлати моҳиятини йўқотмоқда.
Айни замонда, шу фактларнинг ўзи ўзбеклар ҳам миллат сифатида аянчли аҳвога тушганини кўрсатади. Чунки, шу миллатнинг номини ташувчи мамлакатни буюк қилиш миллатнинг иши. Минг афсуски, ўзбекларнинг кўпчилиги буни унутди, манқуртлашди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения