16 June 2010
09:36 - Русларниннг алмисоқдан қолган фазовий кемаси Бойқўнғирдан учди
Бир соатча аввал Россиянинг Қозоғистон ҳудудидаги Бойқўнғир космодромидан русларнинг «Союз ТМА-19» фазовий кемаси учирилди. Рус космонавти Федор Юрчихин раҳбарлик қиладиган экипажда, унинг ўзидан ташқари, икки америкалик астронавт бор.

Бу кема 18 июнда Халқаро Фазовий Станцияга туташади. Ҳозир ХФСда уч киши бор - икки рус комоновти ва бир америкалик астронавт аёл.

Русларнинг Союз типидаги бир марта ишлатиладиган фазовий кемалари ўтган асрнингг 60-чи йилларининг ўрталаридан бери фазога учади. Америкаликларнинг моки/шатлл кемалари пайдо бўлгач, Союз кемаларининг умри битгандек кўринди. Аммо, руслар бундан бошқа кема ярата олмадилар. Ҳозир ишлатилаётган шатллар эскигани ва янги авлод шатллари тайёр эмаслиги сабабли, шу йил ичида яна иккита шатлл учирилгандан кейин, америкаликлар ҳам вақтинча русларнинг Союз кемаларида ХФСга учадилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону