16 June 2010
02:15 - Қирғизистон жанубида ўлганларнинг сони расмий маълумотларга кўра 178 га чиқди, Ўзбекистон аралашмаса бу рақам ортаверади
Ҳукумат расмийлари бугун кечқурун берган маълумотларга кўра, Ўш вилоятида ўлганлар сони 132 га, Жалолобод вилоятида эса 46 га чиқди. Яъни қурбон бўлганларнинг умумий сонии 178. Тиббий муассаcаларга ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг сони икки минг атрофида.

Кеча кечқурунги хабарларда ҳаммаси бўлиб 132, жумладан, Ўшда 95, Жалолободда 43 киши ўлгани билдирилганди. Демак, бир кунда ўлганларнинг сони 46 га ортган. Буларн янги ўлганларми ёки энди маълум бўлаётган авваги талафотларми, маълум эмас. Бу рақамларнинг ўзи қанчалик аниқлиги ҳам номаълум. Лекин, вазият барқарорлашиб бораётгани айтилган Ўшда яна 37 кишининг ўлгани ваҳималидир.

Хуллас, қонли воқеалар битадиганга ўхшамайди. Халқаро ташкилотлар, ҳатто БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши икки тарафга ҳамдардлик билдириш, инсоний ёрдам беришга чақириш билан чекланди. Бошқачасини кутиш ҳам соддалик бўларди.

Қон тўкилишини дарҳол тўхтатдиган битта куч бор – Ўзбекистон армияси. Ҳозир Ислом Каримни бунга зўрлрш керак. Унинг зўрлай оладиган куч ҳам битта – ўзбек халқи. Аммо, ухлаб ётган бу халқдан нидо чиқармикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону