15 June 2010
07:40 - Қирғизистонда ўлганлар сони 138 га чиқди, Ўзбекистонга қочган ўзбеклар сони 100 минг (!!) атрофида, Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбекларга нисабатан хоинлиги ҳеч қачон кечирилмайди (Тўлатилган версия)
Бу мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг ярим кечадаги сўнгги маълумотларига кўра, Ўш ва Жалолобод вилоятларида ўлганларнинг сони 138 га чиқди. Бу – фақатгина даволаш муассаларида қайд этилган ҳоллардир. Демак, ҳақиқий рақам бундан анча юқори бўлади.

Ўшда ўлганларнинг сони - 95, Жалолободда – 43. Бир неча соат илгари бу рақамлар 94 ва 30 эди. Яъни, кеча кечқурун Ўш вилоятида бир одам ўлдирилган, Жалолободда 13 одам.

Ўзбекистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг Андижон вилояти бўйича вакили Иззат Ибраҳимовнинг билдиришича, 60 минг Қирғизистонлик ўзбек қочоғи қайд этилган. Унинг айтишича, бу рақам балоғат ёшига етган эркак-аёлларни ўз ичига олади, болалар унга кирмайди. Демак, умумий қочқинлар сони 100 мингдан ошса керак.

Кеча кечга яқин янги қочоқларни қабул қилишга жой йўқлиги баҳонаси билан, Ўзбекистон яна чегараларни бекитди ва энди фақат ярадор аёлларни ўтказмоқда.

Аҳолисининг асосий қисми, яъни 20 миллиончаси, ўзбеклардан иборат бўлган Ўзбекистон сал кам 1 миллионлик Қирғизистон ўзбекларига ёрдам бермасдан, уларнинг қирғин қилиниши ва 100 минг (!!) кишининг ўз уй-жойидан қочишига кўз юмгани сабабли, ҳозир ҳамма Ўзбекистон ҳукуматини ўзбекларга нисбатан хоинлик қилганда айбламоқда ва тўғри айбламоқда, дейди Бишкеклик мухбиримиз.

“Бирлик”нинг таклифини амалга ошириб, ўз армиясини Қирғизистоннинг жанубига киритмаган ва қонли ўзбек-қирғиз тўқнашувларининг олдини олмаган Ўзбекистон раҳбарларини ўзбеклар ҳеч қачон кечирмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону