13 June 2010
19:58 -
Фавқулодда ҳолат бутун Жалолобод вилоятига кенгайтирилди, ўзбек армияси у ерга киритилмаса, муаммолар битмаслиги аниқ бўлиб бормоқда
Қирғизистоннинг жанубидаги воқеалар, минг афсуски, “Бирлик” башорат қилган йўналишда кетмоқда. 7 апрелда Бишкекда қилинган давлат тўнтарилиши, давлатчилик анъаналари бўлмаган қирғиз жамиятини ўта қалтис вазиятга олиб келиши аввалдан аниқ эди. “Бирлик” бу фикрни 15 апрелдаги баёнотида билдириб, Вақтли ҳукуматни тезроқ авантюра йўлидан қайтишга, Қирғизистонда Бақиев-Отунбоева тандемини тузишга, компромиссларга чақирганди.
Аммо, Вақти ҳукумат ҳам давлатчилик нималигини тушунмайдиганлардан иборат эди, натижада, Қирғизистон жанубида фуқаролар уруши бошланди. Эътибор беринг, ўша кунлар ҳамма шимол-жануб уруши бўлиши мумкинлигини гапирарди. Аммо, “Бирлик” фуқаролар уруши тўғрисида гапириб, воқеаларни мутлақо тўғри баҳолаш қобилиятини яна бир марта намойиш қилди.
Вақтли ҳукумат ўзбек диаспорасига лидерлик қилишга даъво қилаётганларни сотиб олиб, асосан Бақиев тарафдори бўлган жанубдаги қирғиз жамияти ичида ўзбекларнинг ҳаммаси Боқиевга қарши деган ёлғон фикр яратди. Ҳозир ўзбеклар ўша лидерлари қилган ақлсизликларнинг қурбони бўлмоқдалар. Урушнинг асл сабаби шу, бозорда навбатдаги “клубничка” воқеаси эса, баҳона-туртки холос.
Бир соатча аввал Вақтли ҳукумат Жалолобод шаҳри ва Сузоқ вилоятида кеча киритилган фавқулодда ҳолатни бутун вилоятга тарқатганини эълон қилди. Русларнинг югурдакларидан иборат бўлган Вақтли ҳукумат бор кучи билан бу ерга русларни чақириш, уларнинг Марказий Осиёдаги ҳокимлигини қайта тиклаш учун ҳаракат қилмоқда.
Аммо руслар ҳам вазиятни узоқ замонлар давом этадиган барқарорликка олиб боролмайдилар. Миллионлаб ўзбекларни Қирғизистондан Ўзбекистонга кўчириб кетиш варианти утопиядир. Бидан-бир йўл – Ўзбекистон ўз армиясини тинчлик сақлаш кучлари статуси, балки, КХШТ берадиган мандати билан Қирғизистоннинг жанубига олиб кириши ва ўзбек-қирғиз урушини тўхтатиш билан биргаликда Қирғизистонда давлатчилик анъаналарининг яратилишига амалий ёрдам бериш керак. Яъни, ўзбек армиясининг киритилиши Қирғизистондаги ўзбеклар учун ҳам қирғизлар учун ҳам ҳаёт-мамот масаласидир.
Юрт ташқарисидаги ўзбеклар “Бирлик”нинг шу таклифини қўллаб-қувватлаш йўлида иш қилсаларгина, ўзбек жамияти ўзининг ибтидоийликдан чиқишга бошлаганини кўрсатган бўлади. Путин бошчилигидаги Россия режимидан ёрдам сўраш ақлсизликдир.