13 June 2010
07:25 -
Қирғизистонда вазият барқарорлашмоқдами?
Мавжуд ҳукумат расмийлари айнан шундай фикр уйғотишга интилмоқдалар. Айни замонда, ҳукуматнинг иккита охирги декрети – тартибсизлик яратаётганларга қарши ўқ отишга рухсат берувчи ва қисман ҳарбий мобилизация эълон қилувчи – бунинг аксини кўрсатмоқда. Мустақил қирғиз агентликларнинг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг сони 77 кишига чиқди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, тахминан 200 киши ўлган.
Жалолободдда ўлганлар сони ортгани айтилсда, аниқ рақамлар келтирилмайди. Лекин вилоят ички ишлар бошқармаси ва 5-чи мактаб атрофида автоматдан отилган ўқ овозлари эшитилаётгани билдирилади. Уюшмаган ўзбек диаспорасидан жиддийроқ ҳабар олиш имконияти, минг афсуски, йўқ.
Ўш коментданти Бактибек Алимбеков Жалолободдаги воқеаларнинг орқасида 19 майдаги тартибсизликларни бошқарган одамлар турибди, дейди. Маълумки, 19 май воқеалари бўйича ўзбек диаспораси лидерлигига даъво қилаётган Қодиржон Ботиров айбланган ва у ўшанда бери бекиниб юрганди. Табиий, Бактибек Алимбеков Вақтли ҳукуматнинг одами. Демак, тахмин қилиш мумкинки, Вақтли ҳукуматнинг ўзи аввал Боқиев тарафдорларига қарши Қодиржон Ботиров раҳбарлигида ўзбеклардан фойдаланиб, энди уларнинг ўзини ёмон отлиққа чиқармоқчи.
Қирғизистон чегара хизмати расмийлари Ўзбекистонга 700 киши қочиб ўтганини билдирса, Қизил Хоч вакиллари 6 минг киши ҳақида гапиришади. Ўзбекистон расмийлари ҳар доимгидек мум тишлашган.
Хуллас, Қирғизистон жанубидан нима бўлаётгани ҳақида ишончли хабар йўқ, барқарорлик тўғрисда гапириш эса ножиддийлик бўларди.