13 June 2010
04:23 - Қирғизистон Вақтли ҳукумати ҳарбий қуроллар билан одамларга отишга рухсат берди, қисман харбий мобилизация эълон қилди
Сўнгги 1 соат ичида Вақтли ҳукумат иккита декрет чиқарди.

Улардан биринчиси фавқулодда ҳолат эълон қилинган ҳудудларда ҳуқуқ-тартибот органлари ва қуролли кучларга тартибсизликда қатнашаётганларга қарши ўқ отишга рухсат беради. Декретда қайси ҳолларда қурол отишга рухсат берилишининг чегаралари белгиланадаи. Аммо, ўз-ўзидан маълумки, фавқулодда ҳолатда бу чегараларга қараб иш қилиш мутлақо мумкин эмас, демак, ҳуқуқ-тартибот органлари ва қуролли кучлар ўзлари истаган вақида ўт очиб, одамларни ўлдиришга ҳақлари бўлади.

Иккинчи декретга кўра, мамлакатда 13 июндан қисман харбий мобилизация эълон қилинган. Резервдаги аскарларни танлаб олиш, армия сафига чақириладиган резервистларнинг сонини белгилаш Мудофаа вазирлигига топширилади. Ҳозирги Мудофаа вазири қуролли кучларга тегишли квартирани ўз ўғлига хусусийлаштириб бергани сабабли аввалги ҳукумат замонида қамалган ва ҳозирги ҳукумат тарафидан ноқонуний озод қилинган одам эканлигини ҳисобга олсак, мобилизация қандай ўтказилишини ҳозирданоқ тахмин қилиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону