13 June 2010
00:49 -
Қирғизистон жанубидаги хунрезликларни тўхтатинг! (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти)
Айни дамларда Қирғизистон жанубида этник ўзбекларга нисбатан содир этилаётган хунрезликлар, икки қардош халқ ўртасида юзага келган ўзаро зиддият борган сари авж олмоқда. Аллақачон калаванинг учини йўқотган, бошқарув қобилиятига эга бўлмаган вақтли ҳукумат қонли фожиаларни тўхтатишга қодир эмаслиги маълум бўлди. Афсуски, ҳодисага халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ваколатхоналари ва жамоат ташкилотларининг аралашуви ҳам етарли эмас. 20 йил аввалги Ўш-Ўзган фожиаларини эсга солувчи мазкур ҳодисалар туфайли ҳозирнинг ўзида юзлаб бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилгани айтилмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Қирғизистон жанубидан бўлаётган телефон қўнғироқлари, СМС хабарларда хунрезликларнинг авж олаётгани, этник можарони энди тинч йўл билан тўхтатиб бўлмаслиги айтилади. Қирғизистон оммавий ахборот воситалари орқали вазиятни тўла назоратга олгани ҳақида ёлғон баёнотлар тарқатаётган қўшни мамлакат вақтли ҳукумати, афсуски, бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлишига томошабин бўлиб турибди. Аслида эса кўринмас иплар орқали бошқарилаётган, тинч аҳолининг айрим қатламларини ўқотар қуроллар билан таъминлаётган қора кучлар ўзини фош этиб бўлди. Бинобарин, Россия ҳукуматининг сиёсий масхарабози сифатида матбуот орқали чиқиш қилган Владимир Жириновскийнинг Тожикистон ва Қирғизистонни яқин орада Федерация таркибига қўшиб олиш ҳақидаги гаплари бугунги қонли воқеаларга ишорадек эди.
Бас, Қирғизистон жанубидаги фожиаларни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан нафақат минтақа давлатлари маъмурлари, балки халқаро ташкилотлар, тузилмалар ташаббусни ўз қўлига олиш керак. Куни кеча Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкентда ўтган анжуманида қўшни давлатдаги вазият юзасидан ҳал қилувчи қарорларга келинмаган экан, бугунги хунрезликлар ана шу бепарволикнинг оқибатидир.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳукумати Фарғона водийсининг айрим туманларида лагерлар барпо этгани, чегарадан ўтиб келаётган қочқинларни қабул қила бошлагани ва инсонпарварлик ёрдамлари бераётган ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Олқишлашга арзигулик мазкур тамойилларни янада кенгайтирмоқ, қўшни мамлакат суверенитетини ҳурмат қилган ҳолда, қўшни мамлакатда қолаётган миллатдошларимиз тақидири учун ҳал қилувчи қадамлар қўйилиши керак. Бу қадамлар, яқин ўтмишдаги тажрибадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ҳодисаларга фаол аралашиш, юртимиздаги жамоат вакиллари, хусусан, фуқаролик жамияти вакиллари, сиёсий партиялар ва халқаро ташкилотлар мутасаддиларини жалб қилишдан иборат.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти барча соғлом кучларни жанубий Қирғизистондаги хунрезликлардан огоҳликка чақиради. Уларни этник можароларни бартараф этиш юзасидан кескин чоралар кўришга даъват этади.