12 June 2010
04:30 -
Қирғизистон расмийлари Ўшда 46 киши ўлганини тасдиқлади
Бу мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари, бугун Тошкент вақти билан соат 22:30 га қадар Ўшдаги тартибсизликлар, тўғрироғи, ўзбек-қирғиз тўқнашувларида, 46 кишининг ўлганини билдирди. Ярадор бўлганларнинг сони 646, улардан 419 киши касалхонага ётқизилган. 181 киши касалхонага ётқизилмасдан даволанган. Бишкекдан келган докторлар операциялар қилишмоқда.
24.kg агентлиги воқеа гувоҳларига асосланиб хабар беришича, Ўш яқинидаги асосан ўзбеклар яшайдиган Фурқат қишлоғида тўқнашувлар давом этмоқда, ўқ овозлари эшитилмоқда, уйлар ёнмоқда.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, умумий ўлганларнинг асосий қисми ўзбеклар. Ўзбекистон ҳукуматининг бундай шароитда жим тургани ўзбек миллатига нисбатан жиноятдир, Ўзбекистон ўзбекларининг жимлиги эса, ўзбеклар ягона миллат эканлигини шубҳа остига қўядиган ҳақиқатдир.