12 June 2010
03:22 - Жанубий вилоятларимиз Ислом Каримни кутиб олишга тараддуд кўрмоқда
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти маъмурлари Президент Ислом Каримни кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини кўриш мақсадида икки кундан сўнг жанубий минтақаларга борасидаги юртбошининг ташрифи муносабати билан йўл четлари тозаланиб, унинг назари тушиши мумкин бўлган бино пештоқлари бўялмоқда. Президент билан учрашувга чиқадиган оқсоқоллар, фуқаролар сўнгги репетициялардан ўтказиляпти. Ислом Каримнинг феъли айниб ёки Қирғизистондаги воқеалар туфайли, сафар қолдирилса ҳам кишилар ҳайрон ёки хафа бўлмай бўлмайди, аввал бир неча марта шундай бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону